Жанубий Кореядаги ватандошларни ишга кириши ва startup ғояларига инвестиция топиши учун ажойиб имконият

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Испаниянинг Mondragon Team Academy, Кореянинг D-camp ва Front 1 NNTлари ҳамда Sungkyunkwan University (SKKU) билан ҳамкорликда иш топиш жараённи енгиллаштириш мақсадида “Global Futurizer” лойиҳасини йўлга қўйганлигини эълон қилди.

Ушбу лойиҳа давомида Кореяда жойлашган бир неча ташкилотларни Кореяда тахсил олаётган халқаро талабалар билан боғлаб улар билан биргаликда ҳозирги кундаги долзарб муаммолар устида иш олиб бориш кўзда тутилган.

Лойиҳа инглиз тилида бўлиб ўтади.

Иштирокчиларга ташкилотлар томонидан топшириқлар берилади ва ташкилотлар белгиланган муаммонинг ечимини топиш учун ёшларимизга бир ой муддат беради. Муаммога тез ва самарали ечим топган жамоа албатта рағбатлантирилади. Рағбат қандай бўлади дейсизми? Ўз ғоянгизга сармоя киритишдан, сизни ушбу ташкилотлар бирига ишга олишга қадар бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, дастур томонидан ғолибларга бериладиган турли хил мукофотлар ва иштирок этганлигингиз тўғрисида сертификатлар ҳам тақдим этилади. Қўшимча маълумотларни https://t.me/wayuuz/2337 телеграм каналидан олишингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш учун охирги кун: 27 Апрель

Лойиҳа муддати: Апрел 29 – Май 27

Рўйхатдан ўтиш учун: https://www.saecompany.org/global-futurizer/