Жанубий Кореянинг коррупцияда айбланган 9 та президенти

Жанубий Кореяда ҳам коррупция борми деб, кўп сўрашади. Ҳа, бор. Коррупция туфайли Жанубий Кореянинг 9 та президенти ё қамалган, ё қочган, ёки ўзини ўзи ўлдирган. Уларнинг тарихи жуда қизиқ.

SYNGMAN RHEE (1948-1960).Кореянинг биринчи презденти. Сайловдаги қалбаки овозлар ва коррупция сабабидан юзага келган норозиликлар туфайли Гавайи оролларига жуфтакни ростлайди ва ўша ерда 1965 йилда вафот этади.

PARK CHUNG-HEE (1961-1979). Кореяни оёққа турғизган президент. Ўша пайтлари энди эмаклашни бошлаган улкан электроника компаниялари фойдасига кўплаб қарорлар чиқаради. Монополия гуллаб яшнайди. Халқ норозилиги кучаяди. Натижада, 1979 йилда ўзининг тансоқчиси томонидан базм устида отиб ташланади.

CHUN DOO-HWAN (1980-1988). Кореянинг илк ҳарбий президенти. Сеулдаги тинчлик намойишларини шавқатсизларча бостирган. Унинг кетидан, конституцияга киритилган ўзгартириш туфайли ҳарбий диктатура барҳам топади. CHUN эса коррупция ва хизмат ваколатларини суистеъмол қилгани сабабли жавобгарикга тортилиб, тоғлар орасидага будда ибодатхонасига уй қамоғига бадарға қилинади. Кейинчлик унга ўлим жазоси тайинланади.

ROH TAE-WOO (1988-1993). Юқоридаги CHUN нинг дўсти, ҳарбий сафдоши. Қисқа муддатда улкан коррупцион жиноятларни амалга оширган. Суд томонидан 22 йилга озодликдан маҳрум қилинади. Кейинчалик, 1997 йилда бу икки ҳамтовоқлар эса бошқа президент томонидан афв этилади(расмдаги амакилар).

KIM YOUNG-SAM (1993-1998). Бу раҳбарнинг президентлик даври 90-йиллардаги Осиё молиявий инқирози даврига тўғри келган. Корея Халқаро валюта фондидан 58 млрд доллар кўмак олишга мажбур бўлади. Натижада, давлатни бошқаролмаганлиги, ҳамда ўғлининг коррупцион жиноятлари туфайли президентликдан кетади.

KIM DAE-JUNG (1998-2003). Кореянинг илк Тинчлик Нобел мукофоти олган президенти. Тинчлик саммити ташкил қилиш учун Hyundai компаниясини Шимолий Кореяга 400 млн АҚШ доллари пора беришга ундайди. Ўзи ва ўғилларининг уччови ҳам коррупцияга аралашиши ортидан истефо эълон қилади.

ROH MOO-HYUN (2003-2008). Ушбу президентнинг оила-аъзолари коррупция билан айбланади. Укаси қамалади. Бу шармандаликга чидай олмай ўзини тоғнинг тепасидан ташлайди.

LEE MYUNG-BAK (2008-2013). Миллардер, собиқ Сеул мэри ҳамда Hyundai корпорацияси директори, халқ орасида улкан обрўга эга бўлганига қарамай, ўзи ва оила-аъзолари 10 млн АҚШ доллари миқдорида коррупцияда айбланади. Натижада, 76 ёшли LEE 20 йилга озодликдан маҳрум этилади.

**
PARK GEUN-HYE (2013-2017). Кореянинг илк аёл президенти. Турмуш қурмаган. Давлатга ерга теккан дейишади. Ўзининг шаманист дугонаси орқали жуда катта коррупцион жиноятлар содир этади. Турли фонд ва хайрия ташкилотлари очиб, пора эвазига олинган пулларни шу фонд ҳисоб рақамларига ҳайдайди. Дугонаси ўз планшетини тушириб қўяди. Унинг ичидаги файллар жорий президентнинг ҳамма айбларини очиб ташлайди. Умумий ҳисобда 80 млн АҚШ доллар пора олгани ҳамда ҳокимият ваколатларини ўзининг шаманист дугонаси билан бўлишгани учун 25 йилга озодликдан маҳрум этилади.

Лекин, уларнинг биздан фарқи, буларда коррупция оддий халқнинг кўзига кўринмайдиган, жуда юқори қатлам орасида учраб туради. Булар президент ва улкан бизнес корпорацияларидир. Ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, турли давлат ташкилотлари орасида эса деярли кам учрайди.

Юқоридаги коррупцион жиноятларнинг фош этилиши ҳамда, керак бўлса президентгача жавобгарликга тортилиши жамоатчилик назорати ва халқ ҳокимияти қай даражада кучли эканлигини кўрсатади.

Ойбек Эркин,
Кореяда фаолият юритувчи ватандош.