Колорадо штати полициячилари ақли заиф кекса аёлнинг қўлини синдирди

АҚШнинг Колорадо штатида полиция ходимлари 73 ёшли кампирнинг қўлини синдириб, баланд овозда кулган. Бу уларнинг бодикамераларига ёзиб олинган.

Ўша пайтда кекса аёл полициячилардан бир неча метр нарида панжара ортида ўтирган бўлган.

Ушбу кампирнинг адвокати Карен Гарнернинг сўзларига кўра, унинг мижози руҳий касал.

Бу кекса аёл ўтган йилнинг ёзида супермаркетдан харид қилиш учун чиқиб кетган. У ерда у 13,88 доллар тўлашни унутган ва дўкон ишчисининг илтимосига биноан у товарни қайтариб берган, аммо дўкон эгалари полицияга мурожаат қилиб, қоидабузарлик тўғрисида хабар беришган.

Кейинчалик, полиция патрул хизмати уйга қайтаётганида ёввойи гулларни тераётган кампирни учратиб, уни қўполлик билан ҳибсга олишди, унинг қўлини синдириб, елкасини жароҳатлашган.

Маҳаллий прокуратура полициячиларга қарши жиноий иш қўзғаган.