“Кулоллар сайли”га марҳамат!

Жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан “Наврўз” этнографик боғида “Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари аукцион савдоси хайрия тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг берган хабарига кўра, Кулолчилик маҳсулотлари аукцион савдоси сотувидан тушган маблағнинг бир қисми меҳрибонлик уйларига хайрия тарзида ўтказилади. Тадбир давомида юртимиздаги барча кулолчилик мактабларининг уста кулоллари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сулола вакиллари, халқ усталари маҳсулотларининг кўргазмаси, сумалак сайли ва халқимиз севган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси