Лос-Анжелесда отишма: полиция қотилни ўлдирди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида тезликни ошириб келаётган автомашинадан отишма содир бўлганида, қуролланганликда гумон қилинган шахс икки кишини ўлдирган ва яна бир кишини яралаганидан сўнг полиция томонидан отиб ўлдирилган.

40 ёки 50 ёшдан ошган эркак деб таърифланган гумонланувчи, (маҳаллий вақт билан) сешанба куни эрталаб Лос-Анжелес марказидаги отишмада ўлдирилган.  

Отишма билан якунланган уч соатлик автомобил таъқибидан сўнг, гумонланувчи ўлдирилган.

Полиция ҳозирда отишмалар ирқчиликка оид жиноятми ёки йўқлигини текшираётганини айтди, чунки отишмада қурбон бўлганларнинг иккитаси осиёлик бўлган ва улардан бири олган жароҳати сабабли вафот этган.

Бу бутун Америка бўйлаб осиёликларга қарши зўравонлик авж олган бир пайтда содир бўлди.