Маданият вазирлиги ҳузуридаги компания мусиқа асбобларини сотиб олишда бюджет маблағларини талон-торож қилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан давлат харидларида нархларни ошириб юбориш ҳолатлари юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, мусиқа асбобларини сотиб олиш юзасидан ўтказилган тендер танловида 3,3 млрд сўмга етказиб бериш таклифи мавжуд бўлсада, муқобил қимматроқ вариантни кўрсатган тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатганлиги натижасида ҳақиқий бозор баҳосидан 792,2 млн сўмга қиммат нархда сотиб олиб, бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан компания мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.