Маккаи мукаррамада Рамазон ойининг илк кунлари таровеҳ намози ила бошланди

Маккайи мукаррамадажамоат билан адо қилинган таровеҳ намози карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди. Ар-Риёд маьмурияти Рамазон ойида фақатгина, вирусга қарши эмланганларга Масжид-ул Ҳаромда умра зиёратини адо этишга рухсат берган эди.

Ўтган йили пандемия туфайли Масжид-ул Ҳаром ҳамда Масжид-ул Набавияда таровеҳ ва жума намозлари жамоат билан ўқилмаган эди. Бу йил Рамазоннинг илк кунлари таровеҳ намози ила бошланди.

Саудия Арабистони бу йилги таровеҳ ва жума намозлари жамоат билан Масжид-ул Ҳаром ҳамда Масжид-ул Набавияда адо қилинишини эьлон қилган.