«Maktab.uz» масофавий таълим платформаси ишга тушади

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов  «Maktab.uz» масофавий таълим платформаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, бугунги кунда масофавий таълим учун шароит яратиш мақсадида Maktab.uz масофавий таълим платформаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда контент яратиш ишлари олиб борилмоқда

Таъкидланишича, мактаблардаги информатика хоналарини замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш даражаси — 56,7 фоиз. Бу кўрсаткич жорий йилда 70 фоизга етказилиши кўзда тутилган.

«Йил охирига қадар Ўзбекистонда оптик тола кириб бормаган мактаб қолмайди»,-дейди вазири ўринбосари.

Шунингдек Халқ таълими тизимида умумтаълим мактабларининг битирувчилари тўғрисидаги маълумотларни рақамалаштириш мақсадида “Аттестат”, фан олимпиадаларини  ўтказиш учун “Олимпиада” ягона ахборот тизими ишга туширилгани ҳақида ҳам айтиб ўтилган.