Малта сайёҳларга пул тўлайди

Европанинг Малта ороли ушбу ёзда мамлакатга ташриф буюришга қарор қилган сайёҳларга молиявий ёрдам беришини эълон қилди. Ушбу чора Малта иқтисодиётининг 27 фоизини ташкил этадиган туризм соҳасини яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Малтанинг туризм идораси ҳар бир саёҳатчига меҳмонхонада уч кеча туриши учун пул тўлашини ва режага кўра битта турист беш юлдузли меҳмонхонани брон қилса, 100 евро (тахминан 119 доллар), тўрт юлдузли меҳмонхонадан хона брон қилса, 75 евро (тахминан 89 доллар), уч юлдузли меҳмонхонадан хона брон қилганда 50 евро (тахминан 60 доллар) эга бўлади.

2019 йилда Малтага 2,7 миллион чет эллик ташриф буюрган эди, аммо ўтган йили бу рақам коронавирус пандемияси туфайли 80 фоизга камайди.

“Ушбу чора Малта меҳмонхоналарини халқаро туризмни қайта бошлаш билан рақобатбардош ҳолатга келтиришга қаратилган”, деди Малта туризм вазири Клейтон Бартоло.