Нигина Ўктамова Ўзбекистон бокси тарихида биринчи жаҳон чемпиони бўлди ва унга “Nexia 3” автомобили совға қилинди

Ўзбекистон ўғлонларининг жаҳон рингларидаги зафарли юришларига бутун дунё тан бериб улгурган. Аммо, бу сафар кутилмаган янгилик юз берди. Унга кўра,  Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлди ва ўзбек бокси тарихида биринчи жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерациясининг расмий канали хабар берган.

Шу муносабат билан 26 апрель куни Ўзбекистон бокс федерациясида ўзига хос тадбир ташкил этилди ва ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очган жаҳон чемпиони Нигина Ўктамовага махсус совға – “Nexia 3” автомобили тантанали тарзда совға қилинди.