Нью-Йорк марказида коронавирус вакцинасини олганларга марихуана тарқатилди

АҚШнинг DCMJ нодавлат ташкилоти коронавирусга қарши эмланганларга Ню-Йорк марказида марихуанали бепул сигарет тарқатди.

Ташкилотнинг таъкидлашича, Юнион майдонида бўлиб ўтган тадбир аҳолини эмлашга тарғиб қилишга қаратилган.

Март ойи охирида Ню-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо наша сотиш ва уни доривор мақсадларда истеъмол қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади. Аҳолида белгиланган миқдордаги наша бўлиши ва ундан жамоат жойларида фойдаланишлари мумкин, чекиш одатда тақиқланган жойлар бундан мустасно.

Америкаликлар, айниқса ёшлар ва талабалар 20 апрель кунини “Яшил кун” ёки 4.20 деб аташади, бу марихуана чекишнинг норасмий байрами.