Олимлар бир неча ҳафта ичида парчаланадиган пластикни ихтиро қилдилар

Олимлар иссиқлик ва сув таъсирида бир неча ҳафта ичида биологик парчаланадиган биринчи пластик материални яратдилар.

Бугунги кунда компостланувчи пластмасса деб аталадиган нарсаларнинг аксарияти поли-лактик кислота ёки ПЛА деб номланган полиестердан тайёрланган ва одатда жуда секин емирилади.

Бироқ, Америка Қўшма Штатлари тадқиқотчилари махсус полимер қопламаси билан ҳимояланган полиестерни истеъмол қиладиган ферментларни ишлаб чиқариш жараёнида полиестер пластмассага киритишга муваффақ бўлдилар.

Иссиқлик ва сув таъсирида ферментлар уларнинг қопламалари орқали ажралиб чиқади ва пластмассани парчалаш учун ишлайди.

“Одамлар энди бир марталик ишлатиладиган пластик ашёларда биологик парчаланадиган полимерларга ўтиши мумкин”, – дейди маҳсулот муаллифи ва Калифорния Беркли университети ходими Тинг Шуо.

Анъанавий пластмасса билан боғлиқ муаммо шундаки, улар табиатан емирилишга учрамаслик учун мўлжалланган бўлиб, бу мунтазам фойдаланиш учун жуда яхши, аммо кейинчалик ташланганда атроф-муҳит учун фойдали бўлмайди.

Дарҳақиқат, энг бардошли пластмассалар деярли кристалга ўхшаш молекуляр тузилишга эга бўлиб, полимер толалари шу қадар зич жойлашганки, уларга полимерни ташқаридан истеъмол қиладиган микроблар кира олмайди.

Профессор Шоу ва унинг ҳамкасбларининг ёндашуви ушбу муаммони пластмассани ишлаб чиқишдан олдин унга микроблар қўшиш билан ҳал қилади.