Ўқишга кириш учун бу йилги максимал балл – 280,5 этиб белгиланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021-2022-ўқув йили учун республика ОТМларига кириш имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланганини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасидаги таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 7 мартдаги 10-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари қуйидагича тасдиқланган.

Бу йилги кириш имтиҳонларида 5 та фандан имтиҳон топширилади. Максимал балл – 280,5

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (максимал балл – 94,5 балл):

  1. Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.
  2. Математика – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.
  3. Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан бўйича
(максимал балл – 186 балл):

1-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.