Ўзбекистонда 18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, жорий йил 18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади. Бу ҳақида бош вазир бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинган.

Қайд этилишича, боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади.
Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги