Ўзбекистонда бугунгача 35 минг нафардан ортиқ киши эмланди

Юртимиз бўйлаб вакцинация жараёнлари юқори тезлик билан давом этмоқда. 5 апрель Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 35386 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборотига кўра 5 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (1783 нафар),
Тошкент шаҳри (1691 нафар),
Тошкент вилояти (1321 нафар),
Наманган вилояти (1171 нафар),
Андижон вилояти (1128 нафар) банд қилди.