Ўзбекистонда сентябрга қадар куну-тун ишлайдиган савдо ва хизмат кўчалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини 24 соат ишлашига рухсат бериш кераклигини таъкидлаб, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари ҳар бир маҳаллада замонавий ва енгил конструкцияли «хизматлар маркази»ни ташкил этиши зарурлиги айтди.

Шунингдек, 28 та шаҳар ва аҳолиси 150 мингдан кўп 110 та туман марказида аҳолини ўзига «жалб қиладиган» савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этиш ва шу орқали камида 100 мингта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш имкони мавжудлиги айтилиб, ҳудудлар раҳбарларига мустақиллик байрамига қадар вилоят ва шаҳар марказларида 3−4 та, Тошкентда 10 та кўчаларни 24 соат ишлайдиган марказларга айлантириш топшириғи берилди.