Помпео ва унинг рафиқаси Давлат департаменти хизматчиларига шахсий ишларини бажартирган

“Политико” газетаси собиқ давлат котиби Майк Помпео ва унинг рафиқаси солиқ тўловчиларнинг пулларини шахсий мақсадларида ишлатганлигини фош этганини хабар қилди.

“Политико” нашрининг ёзишича, газета томонидан кўриб чиқилган ҳисоботида тасдиқланганидек, Майк Помпео ва унинг рафиқаси Сюзен Давлат департаменти ходимларидан сартарошхоналарга ташрифларни ташкил этиш, шахсий кечки овқатларни тайёрлаш, уларнинг итига қараш ва бошқалар каби шахсий мақсадлари билан боғлиқ вазифаларни бажаришни сўрашган.

Хабарда айтилишича, ходимлар Сюзан Помпеонинг талабларини вазир қўллаб-қувватлаган деб ҳисоблашган, гарчи Помпеонинг рафиқаси бўлимда ишламаган.

Ҳисоботга кўра, собиқ вазирнинг шахсий эҳтиёжлари учун вазирлик ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари сони 100 дан ошади.