Қўшма Штатлар чекувчилар сонини камайтиришга интилмоқда

“Wall Street Journal”га кўра, АҚШ маъмурияти тамаки компанияларини гиёҳвандликка олиб келмаслиги учун Қўшма Штатларда сотиладиган сигареталардаги никотин миқдорини камайтиришга мажбур қилишни ўрганмоқда.

Газетанинг таъкидлашича, бундай чора Америка ҳукумати, таркиби ментолли сигаретларни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишни эълон қилиш муддати яқинлашаётган бир пайтда кўриб чиқилмоқда.

Манбалар газетага берган маълумотларига кўра, энди АҚШ маъмурияти ментолли сигаретларга тақиқ қўйишни ёки сигаретадаги никотин миқдорини камайтиришни ёки иккаласини ҳам талаб қилишни ўрганмоқда.

Газетанинг таъкидлашича, иккала тадбирнинг амалга оширилиши бир неча йил давом этади ва шу билан ҳуқуқий муаммолар юзага келиши мумкин. Оқ уй ҳамда Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан бу борада ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси никотиннинг ўзи саратон, юрак хасталиги ёки ўпка касаллигини келтириб чиқармайди, аксинча, чекишга қарамликни келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди.

Ментол сигареталарини тақиқлашга келсак, бу ёшлар орасида чекувчи одамларнинг сонини камайтиришга қаратилган, уларнинг кўпчилиги фақат ментоли бўлган сигаретларга қарам.