Қўшма Штатлар коронавирусга чалиниш тахминан 80 минг ҳолатни ва 935 янги ўлимни қайд этди

Шанба куни Қўшма Штатлар “Ковид-19″га чалиниш 80 мингга яқин ҳолатни, 935 ўлим ҳолатини қайд этди. Жума кунидаги маълумотларга нисбатан иккала кўрсаткич бўйича ҳам ошиш кузатилди.

Мамлакатдаги пандемия ривожланишини кузатиш билан шуғулланадиган Жонс Хопкинс университети хабар қилишича, сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан касалланганлар сони 79991 кишига кўпайиб, жума куни 74289 кишини ташкил қилди. Шу билан умумий чалиниш ҳолатлари сони 31,57 млн.га етган.

Университет ушбу касалликдан 935 та янги ўлим ҳолатини аниқлаганини, жума кунги статистик маълумотларга қараганда 887 тани ташкил этганини ва Қўшма Штатлардаги пандемия қурбонлари сони 566000 кишидан ошганини қўшимча қилди.

Қўшма Штатлар коронавирусдан юқтириш ва ўлим сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.