Россия Твиттерни 6,5 миллион рубл миқдорида жаримага тортди

Жума куни Москва суди вояга етмаганларга рухсатсиз норозилик намойишларида қатнашиш учун чақирувларни ўз ичига олган маълумотларни олиб ташламаганлиги учун Твиттерга 6,5 миллион рубл миқдорида жарима тайинлади.

Суд Россия Федерацияси Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникацияларни назорат қилиш органи томонидан Фейсбук ва Твиттерга қарши чеклаш тизимини эътиборсиз қолдирганлиги учун тайёрланган 3 та протоколни ўрганмоқда. Бу протоколларнинг ҳар бири учун компанияларнинг ҳар бири 4 миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин.