Рўзадор саволларига жавоблар

Cавол: Рамазон ойида Рамазон қўшиғини айтиб уйга эҳсон сўраб келганларга бирор нарса беришимиз керакми ёки бермаган маъқулми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Агар ёш болалар хуш хабар сифатида айтишаётган бўлса уларни хурсанд қилиб қайтаришнинг зарари йўқ. Аммо ишлашга қодир, ёши катта, соғ-саломат инсонларнинг тиламчилик қилиши шариатимизга номувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Cавол: Таровиҳ намози ўқилмай қолса қазоси ўқиладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Агар таровиҳ намози ўқилмай қолса, унинг қазо қилиш борасида уламолар турлича фикр билдирганлар. Баъзи уламолар Рамазон ойи давомида қазо қилиш керак деган бўлишса, баъзилари эса таровиҳ намози қазо қилинмайди деганлар. “Фатавойи Қозийхон” китобида “Қазосини ўқимаслик тўғрироқ”, — дейилган. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.