Сифатсиз ва хавфли LED чироқларидан огоҳ бўлинг!

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ўзининг расмий  веб-сайтида,  ишлаб чиқарилаётган  сифатсиз ва хавфли LED чироқлари борасида огоҳлантирди. Шу билан бирга, унинг қандай кўринишда эканлигига ҳам алоҳида урғу берган.

Тоифаси: Электр техника ва ускуналари

Тавсифи: Оқ LED чироғи, масофадан бошқариш пулти билан. Маҳсулот онлайн тарзда, хусусан Wish.com орқали сотилган.

Хабарнома тури: Жиддий хавфга эга маҳсулот

Хабарноиа Великобританиядан тарқатилган

 Ишлаб чиқарувчи мамлакат: ХХР.

Хавф тури: Электр ток уриши

Номи: LED RGB+W Bulb with Remote Control.

Русуми: ENERG.

Хавф: Чироқнинг шишаси қопқоғи ҳеч қандай воситасиз ечилади, бу эса ток ўтувчи қисмларнинг очилиб қолиши ва фойдаланувчи уларга тегиб, электр токи уриши мумкин. Маҳсулот паст кучланишли электр ускуналари Кўрсатмаси ва EN 62560 стандарти талабларига жавоб бермайди.

Огоҳлантирувчи давлатлар томонидан кўрилган чоралар: Маҳсулотни онлайн бозор рўйхатидан чиқариш ва охирги харидорлардан чақириб олиш.

Ўров-идиши: Оқ картон қути.

Мазкур ўрганишлар “Ўзстандарт” агентлиги (https://uza.uz/uz/posts/jiddiy-xavfga-ega-bolgan-gaz-plitalari-importi-cheklandi_251844) томонидан амалга оширилган.

Сифатсиз маҳсулотлар рўйхати:   uzeltech.uz/uz/ishonchsiz-mahsulot/