Суданда 700 минг йиллик тош қуроллар топилди

Археологлар Судан шимолида, ҳозирги Атбара шаҳрининг шарқида яшаган Ҳомо эректусга даврига оид тош қуроллар топилганлигини эълон қилишди. Уларнинг ёши 700 минг йилдан ошиқроқ деб тахмин қилинган.

Археологлар Судан шимолида, ҳозирги Атбара шаҳрининг шарқида яшаган Ҳомо эректусга даврига оид тош қуроллар топилганлигини эълон қилишди. Уларнинг ёши 700 минг йилдан ошиқроқ деб тахмин қилинган.

“Ҳомо эректус” – бу биринчи музлик даврида яшаган ва тахминан икки миллион йил олдин мавжуд бўлган одамлар сулоласи. Археологик кашфиётлар уларнинг ҳозирги одамлар каби юрганлигини кўрсатди.

Археологияга ихтисослашган “Heritage Daily” веб-сайтида Нил дарёсининг шарқидаги Судан чўлида олтин изланишлари қадимий маъдан топилишига олиб келди, бу эса археологларга очиқ кон қатламларини ўрганишга имкон берди ва уларнинг ичида қадимий катта кўндаланг қиррали тош асбоблар топилди.

Сайтга кўра, археологлар очилган жойни тош қуролларни ишлаб чиқариш устахонаси, деб тахмин қилишган.

Олимлар Ҳомо эректус Африкадан бутун дунёга кўчиб ўтган, деган хулосани ўрганмоқдалар.

Археологларнинг фикрига кўра, Судан шимолида топилган жой Миср ва Судандаги асбобсозлик ишлаб чиқаришнинг энг қадимги намунасидир, бу инсон келиб чиқиши тадқиқотлари хронологияси билан тасдиқланган.