Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади

Gazeta.uz берган маьлумотларга кўра, Президент раислигида бўлиб ўттган видеоселекторда  талабаларнинг ижарада яшашига ҳам тўхталиб ўтилган. Таъкидланишича, бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда.

Шавкат Мирзиёев:«Бу масалани ҳал қилиш бўйича Ҳукумат томонидан алоҳида дастур тайёрланмоқда. Унга кўра, бундай фарзандларимизга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади. Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади», — дея таькидлаган.

Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади.

Тимур Ишметовга ушбу мақсадлар учун 100 млрд сўм ажратиш бўйича топшириқ берилди.

Абдуқодир Тошқулов, Тимур Ишметов, ректор ва вилоят молия бошлиқлари икки ҳафтада ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни бошлайдиган бўлишди.