Таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича кўрсатма берилди

Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда карантин қоидаларини кучайтириш борасида бир қанча кўрсатмалар берилди.

Унга кўра, муқаддас Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги маълум қилинди.

Шунингдек, 1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш бўйича чеклов жорий этилмоқда. Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши қатъий назоратга олиниши айтилди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги.