Теҳрон Натанз ҳужумига жавоб қайтаради

Исломий шўро кенгаши (Эрон парламенти) раҳбари Натанз ядровий иншоотидаги террорчилик ҳужумига жавоб бериш мутлақо зарурат эканлигини ва тегишли вақтда амалга ошишини тасдиқлади.

Парламент мажлиси пайтида Калибаф якшанба куни “Ёш эронлик олимлар яна бир бор ўз мамлакатлари учун фахр қўлга киритдилар ва уранни 60 фоизга бойитишга муваффақ бўлдилар, бу фан ва технологиялар соҳасидаги тарихий воқеа, бу муҳим сиёсий аҳамиятга эга”, деган.

У шунингдек, “Эрон халқининг душманлари Эрон ядро саноатига қарши террорчилик ҳаракатларида иштирок этмоқда ва улар террористик ҳаракатлар орқали ядро фаолиятини бузиш ёки заифлаштиришга интилишади”, деб айтган.

Калибаф масъул идоралар томонидан ядро иншоотларини ҳимоя қилиш даражасини кўтариш зарурлигини таъкидлаб, “Натанзга қилинган террористик ҳужумга қарши чоралар аниқ масала бўлиб қолди ва ўз вақтида амалга оширилишини”, таъкидлади.