Техас Байден маъмуриятини судга беради

АҚШнинг Техас штати президент Жо Байден маъмуриятига муҳожирларни бошпана сўраш пайтида Мексикада кутишини жорий қилган аввалги маъмурият сиёсатини тиклашни сўраб судга мурожаат қилди.

“Байден иш бошлаган дастлабки кунларида Миллий Хавфсизлик вазирлигига 60 мингдан зиёд бошпана сўровчиларни чегара ортида кутишга мажбур қилган Мексикада қолиш сиёсатига муқобил йўл топишга кўрсатма берди. Ушбу қарор натижасида Марказий Америкадан муҳожирларнинг катта тўлқини асоссиз бошпана сўраб мурожаат қилиш учун АҚШга Мексика орқали ўтган. Улар орасида минглаб қаровсиз вояга етмаганлар ҳам бор.

Ички хавфсизлик вазирлиги ўтган феврал ойида учта кириш портига очиб, собиқ президент Доналд Трамп сиёсати билан Мексикага депортация қилинганлар Қўшма Штатларга киришни бошлашлари мумкинлигини эълон қилди.

Техас даъвосида “Байден маъмурияти Маъмурий процессуал актни бузди, чунки федерал ҳукумат янги режани амалга оширишдан олдин штат билан етарли даражада маслаҳатлашмади”, дейилади.

Байден ўтган феврал ойида Трамп томонидан ўрнатилган қатъий иммиграция чекловларини бекор қилишга қаратилган учта буйруқни имзолади, улардан бири ички ишлар вазири бошчилигида ишчи гуруҳ тузиш, Трамп сиёсати остида оилаларидан ажралиб қолган болаларни оилалари бағрига қайтариш.