Тиббиёт муассасалари учун эълон

Ҳозирги кунда дунёда кенг тарқалган COVID-19 инфекцияси сабабли қатор хорижий давлатлар томонидан бошқа давлат фуқаросини киритиш учун ушбу инфекция йўқлигини тасдиқловчи сертификат талаб этилмоқда.

Шунга мувофиқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда кетаётган фуқароларни COVID-19 (ПЦР) текширувидан ўтказиш мақсадида мазкур тиббиёт муассасалари учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 5 май санасига қадар https://labormigration.uz/konkursmedicine веб саҳифаси орқали тақдим этилиши лозим.

Танлов ғолиби тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш орқали аниқланади.

Маълумот учун (71) 202-33-55, (99) 820-50-40 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.