Токио Олимпиядаси бекор қилинмайди

Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раиси Хашимото Сейконинг айтишича, бу йилги ўйинлар бекор қилинмайди.

Хашимото вирус авж олгани сабабли Токио олимпиядаси жамоатчиликни ҳавотирга солаётганига қарамай, мусобақани бекор қилиш режаси йўқлигини тушунтирди.
Унинг айтишича, турнирни ташкил этиш учун, биринчи ўринда вирусга қарши қатъий чоралар изланмоқда.

Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача ўтказилади.

ЛДП (Либерал-демократик партияси) Бош котиби Никай Миллий телеканалда берган интервьюсида “агар COVID-19 кўпайишда давом этса, ўйинларни бекор қилиш вариантини кўриб чиқиш зарур” дея таькидлаган.

Илгари 2020 йилги Токио Олимпия ўйинлари, 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши режалаштирилган еди. Аммо у пандемия туфайли қолдирилган булиб, ендиликда еса 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтказилинишига қарор қилинди.

Манба: TRT Haber.com