Токиода вирус авж олиши мумкин

Япония соғлиқни сақлаш вазири Тамура Норихисанинг таъкидлашича, у Токиода коронавирус инфекциясининг қайта кўпайишига йўл қўймаслик учун ҳар томонлама ҳаракат қилинади.

Осака, Хёго ва Мияги префектураларида коронавирус ҳолатлари қайта тикланди. Ҳукумат учта префектурага фавқулодда ҳолатнинг ўрнига вирусга қарши кучлироқ чоралар кўришга рухсат берди. Ушбу тадбир бир ой давомида амалга оширилади.

Жаноб Тамуранинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат бекор қилинганидан кейин бир ой ичида Осакада инфекция юқтирганлар сони тез суратда ўсди ва Токиода ҳам шунга ўхшаш вазият бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Пойтахт, Токиода фавқулотдаги ҳолат қарийб икки ҳафта олдин бекор қилинган эди. Ушбу эпидемия бутун мамлакат бўйлаб тарқалиш эҳтимоли юқори бўлса, марказий ҳукумат яна бир бор фавқулодда ҳолат эълон қилишдан тортинмайди. Аммо, унинг қўшимча қилишича, бундай қарор эҳтиёткорлик билан кўриб чиқишни талаб қилади, чунки бу чора инсон ҳуқуқларини сезиларли даражада чеклайди ва одамлар ҳаётига таъсир қилади.

Манба: NHK nеws