Тошкентлик 11-синф ўқувчи бирданига 13 та халқаро университетга қабул қилинди

Тинимсиз ўқиш ва изланишлар натижаси ўлароқ ҳаётда кўплаб ютуқларга эришиш мумкин.

Бу борада ёшларга берилаётган имкониятлар уларга билдирилган ишонч бугун ўз маҳсулини бермоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-сонли математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-а синф ўқувчиси Жаҳонгир Шерзодов муддатидан олдин 13 та халқаро университет талабаси бўлди. Жумладан, у Америкадаги Ҳартфорд университети, Флорида Халқаро университети ва Ғарбий Вашингтон университетларига ахборот технологиялари йўналишида грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлган. Албатта, бу қувонарли холат. Жаҳонгир каби тиришқоқ ва зукко ўқувчилар юртимиз келажагининг пойдевори десак муболаға бўлмайди.

Жаҳонгирга мақсадлари сари ўқиш, изланишларида тинимсиз ҳаракат ва зафарлар тилаб қоламиз.