Туркия тўловларда криптовалюталардан фойдаланишни тақиқлади

Туркия Марказий банки товар ва хизматларни сотиб олишда валюталар ва крипто активлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди ва ушбу операцияларда юзага келиши мумкин бўлган тузатиб бўлмайдиган зарар ва катта хатарларга ишора қилди.

Туркия марказий банки жума куни крипто-валюталар ва бошқа рақамли активлардан тўғридан-тўғри ёки билвосита тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин эмаслигини айтди.

Сўнгги пайтларда Туркиядаги крипто-валюта бозоридаги ўсиш суръати кучайиб бормоқда, чунки инвесторлар биткоин савдосидан фойда олиш ва инфляциядан ҳимоя қилишни умид қилишмоқда.

Турк лирасининг заифлиги ва инфляцион босим ҳам крипто валютасига бўлган талабни кучайтирди.

Ушбу тақиқ ортидаги сабабни тушунтириб берган баёнотда, Туркия банки ушбу активлар ҳеч қандай тартибга солиш механизмлари ёки назоратига ёки марказий тартибга солиш органларига бўйсунмаслигини айтди.

Туркияда йиллик инфляция март ойида 16 фоиздан ошди.

Янги қонун 30 апрелдан кучга киради.