Туркия вазири маҳаллий вакцинаси синовларида иштирок этди

Шанба куни Туркия саноат ва технология вазири Мустафо Варанк Туркияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди.

Туркия вакцинаси коронавирусига қарши вирусга ўхшаш заррачалар технологияси билан курашади ва унинг ишлаб чиқарувчиси вакцина коронавируснинг инглизча штаммига қарши самарали эканлигини эълон қилди.

Бундан олдин Туркия вакцинани Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакциналари рўйхатига киритилганлигини, клиник синов босқичи ўтказилаётганини эълон қилган эди.

Туркия Саноат ва Технология Вазирлигининг баёнотига кўра, “Ўрта Шарқ Техник Университети” ва “Билкент Университети” ўртасидаги қўшма лойиҳа доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган вакцина барча дастлабки синовлардан муваффақиятли ўтган.