Туркияда кўк рангли вилоятлар қизил рангга алмашмоқда

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ўзининг Твиттердаги саҳифасида 81 вилоятнинг ҳар 100 минг аҳолисига тўғри келадиган юқумли касалликларни ҳафталик статистикасини эълон қилди.

Янги маълумотларга кўра, мамлакатда юқтириш даражаси паст бўлган (кўк) вилоят қолмаган. Жуда юқори даражага (қизил) эга бўлган вилоятларнинг сони бир ҳафта ичида 58 дан 68 гача ўсган. Юқтириш сони бўйича қуйидаги 5 вилоят етакчи ўринда туради:

Самсун

Истанбул

Ялова

Чанаккале

Киркларели

«Туркиянинг 81 вилоятида Британиянинг КОВИД-19 янги штаммини юқтирган 180.448 ҳолат қайд этилган ва 11 вилоятда Жанубий Африка варианти билан юқадиган 169 та ҳолат аниқланган. Коронавируснинг Британия штамми мамлакатдаги барча янги юқтиришларнинг 75 фоизини ташкил қилади», – деди республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.

Кеча Туркияда 44 756 нафар одамда коронавирус аниқланди. 1483 нафар кишида аломатлар кучли бўлган. 186 нафар одам вирус оқибатида вафот этган.

Бекназар Раҳматов,
“Тurkiyadagi_uzbeklar
” канали