Туркияда таровеҳ намози масжидларда эмас уйда ўқиладиган бўлди

Туркия Диний ишлар раиси Али Эрбаш CОVID-19 пандемияси сабабли рамазонда таровеҳ намозини масжидларда эмас уйда ўқилиши муносиб қарор эканлигини маълум қилди.

Туркия Диний ишлар ва Вақф ҳомийлик раиси Али Эрбаш Кожатепе масжидининг конференциялар залида 2021 йилги Рамазон ойига бағишланган “Рамазон шифо ойи” номли матбуот анжуманида иштирок этди.

Али Эрбаш ўз нутқида, 12 апрель душанба куни таровеҳ намози ўқилгач 13 апрель сешанба кунида, рўза тутилган ҳолда рамазон ойига кирилишини эълон қилди. Бутун дунё бўйлаб ҳамон барчани хавотирга солиб келаётган пандемия жабрланувчилари сони тобора ортиб, ўлим ҳолатлари кучайгани сабабли эхтиёт чораларини кўриш лозимлигини айтди. Ислом динига мувофиқ инсон биринчи навбатда ўз саломатлигига эътиборли бўлиши кераклигини алоҳида такидлади. У сўзида давом этаркан, айни хозирги оғир пандемия даврида карантин қоидаларига амал қилиб, таровеҳ намозларини уйда ўқиш энг яхши ва тўғри қарор эканлигига ишонч билдирди.