Турли мамлакатларда рўза тутиш соатлари қанча?

Ўзбекистонда бу йил Рамазон рўза соатлари Рамазоннинг биринчи кунида тахминан 14 соат 38 минут, охирги куни 15 соат 58 минутни ташкил қилмоқда.

Рўза соатлари айрим давлатларда 20 соатгача, бошқа давлатлар эса 12 соат рўза тутишади, кўпчилик араб мамлакатларида ўртача рўза соатлари 14 дан 15 соатгача тўғри келади.

Россиянинг Мурманск шаҳрида рўза тутиш соатлари 20 соат 45 дақиқага етади.

Бу йил Финляндияда Рамазон ойининг рўза тутиш вақти 23 соат 5 дақиқага етди, бу дунё ва Европа қитъасидаги рўза соатлари бўйича энг узун вақтдир. Норвегия ва Швецияда ҳам шундай. 

Интернет маълумотлари асосида