UNESCO /L’OREAL мукофотининг 2022-йил танлови ўтказилиши эълон қилинди

Тошент давлат шарқшунослик университетининг берган маьлумотига асосан ЮНEСКО  ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси томонидан табиий фанлар соҳасидаги олима аёллар учун UNESCO /L’OREAL мукофотининг 2022-йил танлови ўтказилиши эълон қилинди.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:

–  халқаро илмий ҳамжамият эътироф этилган бўлиши;

–  илм-фан соҳасида фаолият юритаётган бўлиши;

– табиий фанлар, математика ва компютер технологиялари фанларига тегишли соҳалар бўйича илмий фаолият юритиши.

Танловда қатнашиш учун тўлдирилган ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

–  номзоднинг батафсил таржимаи ҳоли;

–  номзоднинг мазкур мукофотга лойиқлигини асословчи тавсиянома (тавсия қилувчи илмий муассаса ёки ташкилот томонидан берилади);

–  номзоднинг илмий нашр ва патентларининг тўлиқ рўйхати;

–  номзоднинг энг муҳим ўнта илмий нашларининг рўйхати (муҳимлик тартиби бўйича), долзарблигини асословчи қисқа тезислар билан биргаликда;

–  номзоднинг энг муҳим ўнта илмий нашрларининг нусхалари;

–  хорижий илмий муассаса ёки олимлар томонидан тавсияномалар (3-5 та);

Мазкур танловда иштирок этиш учун тавсия этилган номзод ҳужжатлари махсус платформа http://www.forwomeninscience.com/ орқали жорий йилнинг 31-май кунига қадар онлайн шаклда тақдим этилади.

Мурожаат учун телефон: (71)205-50-06

ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси.

Батафсил маълумот қуйида илова қилинди.