Қўшма Штатлар Россиянинг Қора денгизнинг баъзи ҳудудларига киришни чеклаш режасидан ташвиш билдирмоқда

Қўшма Штатлар Россиянинг Қора денгизнинг баъзи ҳудудларини хорижий ҳарбий ва ҳукумат кемалари учун тўсиб қўйиш ниятидан чуқур хавотирбилдирди ва Россия томонини ушбу чорадан воз кечишга чақирди.

АҚШ Давлат департаменти сешанба куни берган баёнотида “Россиянинг Қора денгизнинг баъзи сувлари орқали хорижий ҳарбий кемалар ва ҳукумат кемаларининг ўтишига йўл қўймаслик режаси “чуқур ташвиш” туғдиради”, дейилади.

Вазирлик Россия томонини минтақадаги кемаларни таъқиб қилишни тўхтатишга ва ўз қуролли кучларини Украина чегаралари яқинида тўпламасликка чақирди.

Россия Мудофаа вазирлиги илгари 24 апрелдан 31 октябргача Қримга яқин 3 та минтақада хорижий ҳарбий ва расмий кемаларнинг сузиб юриши тўхтатилишини эълон қилган эди.

Вазирлик ушбу қарор билан боғлиқ учта минтақа Қримнинг ғарбий қирғоғини, Севастополдан Горзовгача жанубда жойлашган ҳудудни ва Керч ярим оролидан Обокский қўриқхонаси яқинидаги ҳудудларда кемалар ҳаракати чекланишини маълум қилди, аммо бу чеклов Керч бўғозини ўз ичига олмайди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Россиянинг Қрим ярим ороли яқинидаги ҳарбий кемаларнинг ҳаракатини чеклаши Украинанинг барқарорлигига путур етказадиган қадам деб баҳолади.