Вашингтон америкаликларни 80% мамлакатларга сафар қилишдан огоҳлантиради

АҚШ Давлат департаменти америкаликларга энг юқори – тўртинчи даражада огоҳлантириш эълон қилишини, уларни дунё мамлакатларининг тахминан 80 фоизига саёҳат қилмасликка чақиришини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, саёҳат пайтида коронавирус билан касалланиш хавфи юқори бўлиб, америкаликларни барча чет давлатларга саёҳат қилишни қайта ўйлаб кўришга чақирган.

Ҳозирги вақтда тўртинчи даражага киритилган 33 мамлакат мавжуд, жумладан: Афғонистон, Аргентина, Бразилия, Куба, Грузия, Эрон, Ироқ, Косово, Шимолий Корея ва Россия.

Рўйхатга қайси давлатлар қўшилиши номаълум, аммо улар Осиё, Марказий Америка ва Европадан бўлиши мумкин.

Шуниси эътиборга лойиқки, 4-даража одатда уруш пайтида ёки америкаликларга душманлик қилиши мумкин бўлган давлатлар учун белгиланади ва ҳозирги вақтда аксарият давлатлар Давлат департаментининг веб-сайтида 3-даражали огоҳлантириш билан рўйхатга олинган.

Ҳозирда фақат учта мамлакат, Макао, Янги Зеландия ва Тайван 1-даража рўйхатига киритилган. Бу одатий эҳтиёт чораларини кўришни англатади.