Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) Эрон 60% гача бойитилган уран ишлаб чиқаришни бошлаганлигини тасдиқлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлиги шанба куни Эрон Натанздаги заводида уранни 60% гача бойитиш жараёнини бошлаганини айтди ва Эрон расмийларининг сўзларини тасдиқлади.

Агентликнинг таъкидлашича, Эронга кўра бойиш даражаси 55,3 фоизга етган ва агентлик буни текшириш учун намуна олган.

Жума куни эрталаб Эрон Атом Энергияси Ташкилотининг раҳбари Али Акбар Солиҳий ушбу заводга юз берган бузилишлардан бир неча кун ўтгач, Натанздаги объектда уранни 60% гача бойитишни бошлаганини эълон қилди.

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир ҳам эронлик олимлар 60 фоизга бойитилган уран олиш имкониятига эга эканлигини таъкидладилар.

Бунгача Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Эронга қарши санкциялар бекор қилинган тақдирда унинг мамлакати уранни 20% ва 60% га бойитишни тўхтатишини тасдиқлади ва агар Вашингтон ядровий келишувга қайтса, Эронда уранни бойитиш даражаси 3.67% дан юқори бўлмаслигини таъкидлади.