Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларга инглиз тили бепул ўргатилади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Тошкент шаҳри ва вилоятининг ишсиз ҳамда банд бўлмаган аҳолисини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва “Bizcon Education” ҳамкорлигида АҚШнинг TOEFL ва TOIEC администратори бўлмиш “ETS” компаниясининг ягона инглиз тили ўрганиш – English Discoveries Online (EDO) курсида бепул ўқишга таклиф қилмоқда.

Ўқув курсида онлайн тарзда ҳар куни 24 соат ўқиш мумкин. Бундан ташқари дарслар офлайн тарзда ҳафтада бир кун Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш марказида ўтказилади.

Ҳар бир ўқувчи 3 ойлик лицензия билан таминланади. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган ўқувчиларга бонус сифатида яна 3 ой “EDO” курсини бепул давом эттириш имконияти берилади.

Ўқув курси якунида ўқувчиларга “EDO” халқаро сертификати берилади.

Мурожаат учун: +998946509975