Хориждан қайтган 16 921 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзининг ижтимоий тармоғига 2021 йилнинг биринчи чораги бўйича, хориждан  қайтган фуқароларнинг сарҳисоб кўрсатгтчларини жойлаштирди.   

Унга кўра хориждан қайтган 32 888 фуқаронинг 25 583 таси мониторинг билан қамраб олинган. 16 921 тасининг бандлиги таъминланиб, 7 147 таси касб ва тадбиркорликка ўқитилган.

32 та ўзбек диаспораси билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Шундан:

24 таси Россия Федерацияси;

6 таси Қозоғистон;

1 таси Қирғизистон;

1 таси Япония.

55 нафар қийин аҳолга тушиб қолган фуқаролар ватанга қайтарилди.

34 нафар фуқаро Россия Федерацияси ИИВнинг вақтинчалик сақлаш марказларидан ватанга қайтарилди.