Яна бир мактаб битирувчиси хорижнинг 68 та ОТМларига муваффақиятли имтиҳон топширди

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизматининг хабар беришича, Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 43-сонли умумтаълим мактабининг 11 “В” – синф ўқувчиси Саидкарим Турсунбоев хорижнинг 68 та олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган.

Эътиборлиси, энг юқори балл тўплаб, улардан бир нечтасининг грантлар соҳибига айланди.
Битирувчи Саидкарим Турсунбоев имтиҳон топширган олий таълим муассасалари орасида АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Италия, Сингапур, Малайзия каби мамлакатларнинг номдор университетлари бор.

Иқтидорли ўқувчимизнинг кейинги ўқиш ва ишларида бундан-да юксак муваффақиятлар тилаймиз.

Манба: Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати