Европа Иттифоқи “АстраЗенека”ни судга бермоқчи

Европа Комиссияси душанба куни КОВИД-19 вакциналарини етказиб бериш бўйича шартномани бажармаганлиги, вакциналарни ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш учун ишончли режанинг йўқлиги учун “АстраЗенека”га қарши қонуний чоралар кўрилишини маълум қилди.

“Ўтган жума куни Комиссия АстраЗенекага қарши қонуний чораларни бошлади”, деди Европа Иттифоқи вакили матбуот анжуманида ва Европа Иттифоқининг барча 27 мамлакати ушбу қадамни қўллаб-қувватлаганлигини маълум қилди.