Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан қанча одам хорижга ишлагани кетгани айтилди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан қанча одам хорижга ишлагани кетгани ҳақида маълумот берилди.

Агентлик томонидан ташқи меҳнат бозоридаги 220 та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, улардаги 64 минг 954 та бўш иш ўринлари аниқланган.

✅ Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида 13 минг 427 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинди.

✅ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 9 465 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Шундан:

8034 нафари Россия Федерациясига;
1285 нафари Қозоғистон Республикасига;
143 нафари Жанубий Кореяга (меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига);
3 нафари БААга.