Юзлаб фаластинликлар Масжидул Ақсони Рамазонга тайёрлашмоқда

Шанба куни юзлаб фаластинликлар муборак Рамазон ойини кутиб олиш учун Масжидул Ақсо ва унинг майдонини тозалаш ва тартиблаш ишларида қатнашдилар.

“48” ёрдам жамиятининг мудирининг айтишича, Фаластиннинг ичидан 120 автобусда юзлаб кўнгилли ҳашарчилар келишган. “Аввало Қуддус” деб номланган ушбу ҳашар 12 йилдан бери ҳар йили ташкиллаштирилиб келмоқда.

Ҳашарга келган ёшлар масжид саҳнини супуриш, ерини ювиш, дарахларни оқлаш каби ишларни амалга оширишди.