2 фунтлик Google Аргентина домени

Google Аргентина домени номи веб-дизайнер томонидан сотиб олинган бўлиб, сайт ўтган чоршанба куни мамлакат бўйлаб икки соат давомида ишламай қолди.

30 ёшли Николас Курона google.com.ar доменини нормал, ҳуқуқий жараён орқали сотиб олишга муваффақ бўлганини айтмоқда. “Доменни сотиб олишимга рухсат беришларини ҳеч ҳам тасаввур қилмагандим”, – дейди у ББCига.

Google Аргентинанинг ББCига маълум қилишича “қисқа муддатга доменни бошқа биров сотиб олган.” Ташкилотнинг қўшимча қилишича “Доменни тезда қайта назоратга олишга муваффақ бўлинган. Воқеа чоршанба куни кечқурун Николас исмли веб-дизайнер Буенос-Айреснинг атрофида мижози учун веб-саҳифа яратаётганда бошланган.”

У Whatsapp мессенжеридан Google ишламаётгани ҳақида хабарлар ола бошлади. “Мен www.google.com.ar манзилини браузерга киритдим, сайт эса ишламади”, – деди у. “Мен ноодатий нимадир содир бўлган, деб ўйладим.”

У .ar кодли мамлакат доменлари фаолияти учун масъул ташкилот бўлмиш Аргентина тармоқ ахборот маркази (NIC) сайтига киришга қарор қилди ва Googleни қидириб топди. Рўйхатда Google Аргентина домени сотилаётгани маълум қилинган эди.

Доменнинг ишлашига шубҳа билан қараган бўлсамда, мен “сотиб олиш бўйича керакли жараёнларни амалга оширдим. Бироздан кейин мен доменни сотиб олиш учун пул тўлаш тўғрисида электрон инвойс қабул қилдим”, – деди.

Николас ББСига унга юборилган инвойсни кўрсатди. Google Аргентина домени 270 песо (2.9 доллар) га сотиб олинганди.

Николас доменни сотиб олишдан ҳеч қандай ёмон ният қилмаганини атади. “Мен уни сотиб олишга ҳаракат қилдим ва NIC менга рухсат берди”, – деди у.

Аслида нима бўлганди?

Googleнинг айтишича ташкилот шунчаки домен номини янгилашни унутиб қўйган. Бироқ, Google домен учун лицензия муддати тугамаганини ва у июль ойига қадар давом этишини иддао қилмоқда.

Николас бу қадар медиа эътиборига тушиб қолганидан ҳайрон. Унинг қилган иши айрим Твиттер фойдаланувчилари томонидан қаҳрамонлик сифатида олқишланмоқда.

Компания чоршанба куни қандай муаммо содир бўлганини аниқлашга киришган. Нима бўлганда ҳам ташкилот 30 ёшли веб-дизайнерга бир неча дақиқага бўлса ҳам ўз домени устидан назоратни бериб қўйган кўринади.