2020 йилда ўлим жазоси энг кўп ижро этилган мамлакатлар

Ушбу ҳисобот 2020 йил январидан декабригача бўлган муддатни қамраб олиб, ўлим жазосининг суд томонидан давлатлар кесимида қўлланилиш статистикаси ёритилган. Халқаро Амнистия Ташкилоти ҳар йили ижро этилган ўлим жазоларининг динамикасини кузатиб боради. Кўпгина мамлакатларда ҳукуматлар ўлим жазоси бўйича маълумотларни нашр этмайдилар.

2020 йилда ўлим жазоси энг кўп ижро этилган мамлакатлар:

  • Миср (264+)
  • Индонезия (117+)
  • Бангладеш (113+)
  • Ҳиндистон (77)
  • Нигерия (58+)
  • Покистон (49+)
  • Сиерра Леоне (39)
  • Тайланд (35)

Маълумотлар расмий равишда нашр этилмасада, Халқаро Амнистия ташкилоти Хитой, Эрон, ва Шимолий Корея давлатларида олий жазонинг ижро этилиш статистикаси баланд эканлигини башорат қилмоқда.

Ўтган 2019 йилга нисбатан ижро этилган ўлим жазоси сони камайган давлатлар қуйидагилар:

  • Покистон (632 тадан 49 тага)
  • Миср (435 тадан 264 тага)
  • Бангладеш (220 тадан 113 тага)
  • Ҳиндистон (102 тадан 77 тага)
  • Ироқ (87 тадан 27 тага)
  • АҚШ (35 тадан 18 тага).
  • Ливан (23 тадан 1 тага)

Олий жазо ижроси кўпайган давлатлар:

  • Индонезия (80 тадан 117 тага)
  • Сиерра Леоне (21 тадан 39 тага)
  • Мали (4 тадан 30 тага)