Абдул Мажид Бадер гранти

Ушбу грант Dalhousie Университетида магистратура ёки докторантура дастурларига ҳужжат топширган ёки ўқишга қабул қилинган талабаларга берилади.

Грант учун ариза топширганлар орасида эронлик талабаларнинг номзодлари биринчи ўринда кўриб чиқилади.

Иккинчи афзаллик бошқа халқаро талабаларга берилади.

Аризалар, шунингдек, магистратура ва докторантура дастурларига ариза топширган ёки қабул қилинган талабалар номидан тегишли бўлимлар томонидан ҳам берилиши мумкин.

Грантнинг ўн икки ойлик ўқув йили учун миқдори 40000 доллар.

Грант ҳар йили қайта кўриб чиқилиш шарти билан тақдим қилинади.

Ушбу грант дастури максимал 24 ойлик кундузги ўқиш учун мўлжалланган.

Ўқишга кириш учун қўшимча тўловлар талабалар томонидан тўланиши керак.

          Грант бўйича мурожаат қилиш муддати 2021 йил 1 август