Афғонистонда университет автобуси портлатилди

Афғонистоннинг Парвон вилоятида университет автобусининг портлаши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди ва 13 киши жароҳат олди.

Маҳаллий ОАВнинг айтишича, бомба жойлаштирилган автобус кеча Багром туманида портлаган. Натижада университет ўқитувчилари ва талабалар қурбон бўлган. Аммо Ички Ишлар Вазирлигининг фикрича, нишон ўқитувчилар бўлган.

Ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ ёки ташкилот портлашни ўз зиммасига олмади.